«Ноттингем Форест» Санчога таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" вингери Жэйдон Санчо фаолиятини "Ноттингем Форест"да давом эттириши мумкин.
The Sun хабар беришича, “ўрмончилар” "Ньюкасл"га ўтган Энтони Элангага ўринбосар сифатида 25 ёшли футболчини олиб келмоқчи.
Клуб раҳбарияти Жейдоннинг юқори спорт формада ўйнай олишига ишонади ва унга таклиф билан чиқишга тайёр.
Санчо ўтган мавсум "Челси" сафида ижара асосида тўп тепган эди. У барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.
Баҳром Бобонов
Редактор