locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Рейндерсни сотиб олмоқчи

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест»  Рейндерсни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Ноттингем Форест» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерсни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 28 ёшли нидерландиялик марказий ярим ҳимоячи «ўрмончилар»нинг ушбу трансфер ойнасидаги энг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, «Манчестер Сити» футболчи бўйича 70 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» Рейндерсни ўтган ёзда Италиянинг «Милан» клубидан 55 миллион евро эвазига харид қилган эди.

Нидерландиялик ярим ҳимоячи «Манчестер Сити» сафида ҳозиргача 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда 2 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг