«Ноттингҳэм Форест» Постекоглуни истеъфога чиқармоқчи
Анже қўл остида жамоа бирорта ҳам ғалаба қозона олмади.
ФОТО: Getty images
“Ноттингхем Форест” клуби бу мавсумда иккинчи марта бош мураббийни истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Клуб эгаси Эвангелос Маринакис австралиялик мутахассис Анже Постекоглуни ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Агар у вазифасидан озод этилса, асосий номзод сифатида Шон Дайч номзоди кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Нуну Эшпириту Сантудан қабул олганди. Бу вақт давомида 7 ўйинда бирор маротаба ҳам ғалаба қозона олмаганди.
Қайд этилишича, Постекоглу учун 18 октябр куни бўладиган «Челси»га қарши ўйин сўнгги имконият бўлиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист