locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Мигелни сотиб юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест» Мигелни сотиб юборди
Фото: Getty Images

"Ноттингем Форест" дарвозабон Карлос Мигелни “Палмейрас”га трансфер қилди.

Globo Esporte хабарига кўра, 2024 йилнинг июль ойида 3,3 миллион фунтга сотиб олинган бўйи 204 см бўлган дарвозабон Бразилия клуби билан беш йиллик шартнома имзолади.

Клуб Мигелнинг трансфери учун 5,5 миллион евро тўлаган. Шунингдек, 500 минг евро бонус сифатида берилган. Мигел қайта сотилган тақдирда “Ноттингем” 20 фоиз улуш олиши шартномага кўрсатилган.

Карлос Мигель Премьер-лигада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган, лекин икки марта Англия кубогида ва бир марта Англия Лига кубогида майдонга тушган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг