locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ноттингем Форест” Лиам Делап трансферини расман эълон қилди

23 ёшли англиялик футболчи янги клуби билан беш йиллик шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ноттингем Форест” “Челси” ҳужумчиси Лиам Делапни ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди. 23 ёшли англиялик футболчи янги клуби билан беш йиллик шартнома имзолади.

Делап “Ноттингем Форест” сафида 19-рақам остида тўп тепади. Ҳужумчининг айтишича, у клуб бош мураббийи билан суҳбатлашган ва унинг ғоялари ўзига маъқул келган. Футболчи янги жамоасига голлари билан ёрдам беришни мақсад қилган.

Англиялик форвард “Челси” сафида бир мавсум ўтказди. У Лондон клуби таркибида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Делап эндиликда фаолиятини АПЛ вакили “Ноттингем Форест” сафида давом эттиради. Клуб унинг трансферини 27-август куни расман тасдиқлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг