«Ноттингем Форест» Игор Тьяго учун 82 млн евро таклиф қилди
Тьягонинг «Брентфорд» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тьяго «Ноттингем Форест» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар берди.
Манбага кўра, «Ноттингем Форест» бразилиялик форвард учун «Брентфорд»га 82 млнлик евролик расмий таклиф юборган. Лондон клуби футболчини сотишга ҳозирча шошилмаяпти, аммо унга кўплаб жамоалар қизиқиш билдираётгани сабабли трансфер амалга ошиши эҳтимоли бор.
Маълумот учун, 25 ёшли Тьяго янги мавсум Премьер-лигасининг 1-турида «Тоттенхэм»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади. «Брентфорд» 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган бўлса-да, бразилиялик ҳужумчи 83 дақиқа давомида самарали ҳаракат билан ажралиб турмади.
Тьягонинг «Брентфорд» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист