«Ноттингем Форест» Хадсон-Одои билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images
"Ноттингем Форест" клуби ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои жамоа билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
24 ёшли англиялик футболчи “ўрмончилар” билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
“Бу менинг уйим. Бу ердаги ҳар лаҳзани яхши кўраман. Биринчи кундан бери кўрган барча қўллаб-қувватлаш ва муҳаббатни қадрлайман. Бизда жуда яхши жамоа бор. Фаолиятимни давом этиши ва бу са йёҳатда завқланишни кута олмайман”, — дейди Хадсон-Одои клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
У ўтган мавсум жамоа сафида АПЛда 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва та ассистни қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист