locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Гласнерни бош мураббий этиб тайинлади

Томонлар ўртасидаги шартнома муддати ошкор қилинмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест» Гласнерни бош мураббий этиб тайинлади
ФОТО: Getty images

«Ноттингем Форест» расмий сайтида Оливер Гласнер жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

50 ёшли австриялик мутахассис ушбу лавозимда Витор Перейрани алмаштирди. Томонлар ўртасидаги шартнома муддати ошкор қилинмаяпти.

«Клуб хўжайини ва раҳбарият билан биринчи суҳбатдан кейиноқ уларда клуб келажаги борасида аниқ қараш мавжудлиги, шунингдек, мен ва штабимга тўлиқ ишонч борлиги аён бўлди. Бу ва амалдаги таркибнинг салоҳияти қарор қабул қилишимда асосий омил бўлди», — деди Гласнер тайинловдан сўнг.

Бундан аввал Гласнер «Кристал Пэлас» билан ишлаган ва у ерда 3 та соврин қўлга киритган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг