locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Гиббс-Уайт билан шартномани узайтирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест» Гиббс-Уайт билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

“Ноттингем Форест” Морган Гиббс-Уайт билан шартномани 3 йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

“Бу бизнинг раҳбаримиз Эвангелос Маринакис томонидан клуб мақсадларининг амалга оширилиши учун ташланган қадам: Морган Гиббс-Уайт клубимиз билан 2028 йил ёзигача амал қиладиган шартномага имзо чекди”, — дейилади “Ноттингем Форест” баёнотида.

Ўтган мавсумда Гиббс-Уайт АПЛда 34 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 8 та ассист муаллифи бўлди. Ушбу икки кўрсаткич бўйича у жамоасида 2-ўринни эгаллади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг