locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Дуглас Луис билан келишиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест» Дуглас Луис билан келишиб олди
Фото: Getty Images

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Луис яна Англия Премьер-лигасида тўп тепади. Бу ҳақда Globo хабар тарқатмоқда.

Футболчи “Ноттингем Форест” билан келишиб олди. “Ўрмончилар” бразилиялик футболчининг трансфери учун 30 миллион евро сарфлайди. Луис клуб билан 5 йиллик битим имзолайди.

“Зебралар” ўтган йили уни “Астон Вилла”дан сотиб олганди. У А Серияда 19та учрашувда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади.

Футболчига “Вест Хэм” клуби ҳам қизиқиш билдираётганди. Бироқ у Лондон клуби билан келиша олмади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг