locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Андерсонни сотишга тайёр. Унга трансфер нарх белгиланди

Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест» Андерсон учун нарх белгилади
ФОТО: Getty images

“Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон фаолиятини топ-клубда давом эттириши мумкин.

The Athletic нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” хавбек билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “ўрмончилар” Андерсоннинг трансферидан камида 144 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эллиот Андерсон 2024 йилда “Ньюкасл”дан “Ноттингем”га 41 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Ноттингем Форест” сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг