locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Александр Зинченкони «Арсенал»дан ижарага олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем Форест» Александр Зинченкони «Арсенал»дан ижарага олди
Фото: Getty Images

Александр Зинченко “Арсенал”дан “Ноттингем Форест”га ижара асосида ўтди. Бу ҳақда “ўрмончилар”нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Футболчининг янги жамоаси билан ижара шартномаси бир йилга мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Зинченко барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голли узатма йўллади.

Футболчи шу пайтгача “Уфа”, “Манчестер Сити” ва ПСВ клубларида ҳам тўп сурган. Манкунианликлар сафида у тўрт марта Англия чемпиони бўлган, тўрт марта Англия Лига Кубогини қўлга киритган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубокда ҳам бир мартадан ғалаба қозонган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг