locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Номаълум шахслар Исроиллик спортчиларни тунраб кетишди

Қайд этилишича, ўғрилари паспорт ва 3 минг доллар миқдоридаги шахсий буюмларни талон-торож қилишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Исроиллик спортчи Адам Эдельман ижтимоий тармоқлар орқали Исроил бобслей терма жамоаси аъзолари истиқомат қилаётган хонадонга жиноятчилар бостириб киргани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, спортчиларнинг паспортлари ва 3 минг доллар миқдоридаги шахсий буюмлари ўғирлаб кетилган.

«Олимпиадага тайёргарлик кўраётган вақтимизда жамоамиз хонадонига босқинчилар кириб олишди. Минглаб доллар қийматдаги буюмлар ва паспортлар ўғирланди. Мана шундай мавсум... Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Биз жабрдида эмас, ғолибмиз. Бизнинг йўлимиз — фақат олға интилиш.

Биз машғулотларни ғурур билан давом эттиряпмиз ва ушбу Ўйинларда Исроил шарафини ҳимоя қилаётган ўнта ажойиб спортчидан иборат жамоанинг бир қисми сифатида ҳақиқий кучимизни кўрсатишни интиқлик билан кутмоқдамиз», — деб ёзди Эдельман.

Маълум қилинишича, жамоа бюджет чекланганлиги сабабли турар жойни оммабоп халқаро сервислар орқали ижарага олган. Ўғриликдан сўнг спортчилар хайрия йиғилишини эълон қилишди. Уларга нафақат йўқотилган буюмларни тиклаш, балки Олимпиадага тайёргарлик учун олинган кредитни ёпиш, жиҳозлар ижараси ва мураббийлар маошини тўлаш учун ҳам маблағ зарур. Ҳозирда саховатпеша инсонлар томонидан талаб этилган 100 минг доллардан 77 минг доллардан ортиғи йиғиб бўлинган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг