Нолито Мессини қандай тўхтатиш ҳақида: «Фақатгина иккита ухлаб қолдирадиган ўқ ёрдам бера олади»
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Нолито Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессини қандай қилиб тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳазил аралаш жавоб берди.
«Барча ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, уни умуман тўхтатишнинг иложи борми ўзи? Буни фақат таъсири бир неча соатга етадиган иккита ухлаб қолдирадиган ўқ (дротик) билан уддалаш мумкин. Биттаси чап оёғига, биттаси ўнг оёғига. Бу ягона йўл. Мессини тўхтатиш жуда қийин. Бунинг деярли иложи йўқ, чунки унинг кучли жиҳатлари ҳаддан ташқари кўп.
Тўғрисини айтсам, Мессининг ўйинини томоша қилиш барча томошабинлар учун ҳақиқий завқ бағишлайди. Имкониятимиз борида бундан баҳраманд бўлиб қолишимиз керак. Умид қиламанки, у ҳали узоқ вақт тўп суради», — дея Нолитонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribal Football нашри Flashscore'га таянып.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19-июль куни "Қизил фурия" Жаҳон чемпионати финалида "альбиселесте"га қарши майдонга тушади. Ушбу ҳал қилувчи баҳс Американинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги "MetLife Stadium" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни словениялик ҳакам Славко Виншич бошқаради ва ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.