Нойер жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди
«Бавария» посбони жорий мавсум 14 та ўйинда иштирок этди.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони ва сардори Мануэл Нойер Германия Бундеслигасининг 14-турида «Майнц»га қарши ўйинда (2:2) олган жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
«Бавария» тиббий хизмати Нойернинг ўнг сон мушагида узилиш аниқланганини тасдиқлади. Футболчининг қачон майдонга қайтиши ҳозирча маълум қилинмади.
Мазкур учрашув «Бавария» учун жорий мавсумдаги атиги иккинчи дуранг бўлди. Қолган барча ўйинларда жамоа ғалаба қозонган. 14 турдан сўнг 38 очко жамғарган мюнхенликлар Бундеслига турнир жадвалида ишончли тарзда етакчилик қилмоқда.
Мануэл Нойер мавсум давомида 14 ўйиннинг 12 тасида майдонга тушиб, уларнинг бештасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Насрулло Каримов
Журналист