locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер: «Реал» қандай зарба бера олишини аввал ҳам ҳамма кўрган, бироқ биз ўзимизга ишонамиз»

«Бавария» дарвозабони «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

Дастлабки ўйинда Германия жамоаси 2:1 ҳисобига ғалаба қозонган эди.

«Бизда фақат битта голли устунлик бор, ўйин ҳар қандай сценарий бўйича ривожланиши мумкин. «Реал»га қарши ўйнаш доим қийин, бироқ биз бироз кучлироқмиз, қолаверса, ўз уйимиздаги муҳит ҳам бизга ёрдам беради.

Баҳсни яхши ҳолатда бошлаймиз, лекин ўзимизга ҳаддан ташқари ишониб кетмаслигимиз керак, чунки «Реал» қандай зарба бера олишини ҳамма аввал ҳам кўрган. Шундай бўлса-да, биз ўзимизга ишонамиз!» — деди Нойер.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг