locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер Мессидан ўзиб кетди

«Бавария» дарвозабони «Реал»га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши кечаётган дастлабки учрашувда иштирок этмоқда. Бу германлик посбон учун Қадимги қитъанинг энг нуфузли клублараро турнирида мюнхенликлар асосий таркибидаги 137-ўйин бўлди.

Шу тариқа, у Чемпионлар Лигасидан бир жамоа сафида асосий таркибда майдонга тушиш бўйича «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Лионел Мессини (136) ортида қолдирди.

Чемпионлар Лигасида битта клуб сафида асосий таркибда энг кўп учрашув ўтказиш бўйича рекорд «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильясга тегишли (149 та ўйин).

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида «қаймоқранглилар» икки ўйин натижасига кўра «Манчестер Сити»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган эди. Мюнхенликлар эса худди шу босқичда «Аталанта»ни умумий 10:2 ҳисобида тормор қилишган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг