locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер «Кёльн»га қарши баҳсда жароҳат олган

Буни «Бавария» тиббий штаби тасдиқлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Нойер «Кёльн»га қарши баҳсда жароҳат олган
ФОТО: Getty images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўзининг X ижтимоий тармоғида жамоа дарвозабони ва сардори Мануэль Нойерда мушак билан боғлиқ муаммо юзага келгани ҳақида маълум қилди.

Клуб баёнотида айтилишича, 40 ёшли голкипер ҳозирда чап оёқ болдир мушакларидаги муаммо сабаб енгил режимига амал қилиши керак. Буни «Бавария» тиббий штаби тасдиқлаган. Нойер шанба куни Бундеслига доирасида «Кёльн»га қарши уй учрашувининг 60-дақиқасида майдонни тарк этган.

15 май, жума куни «Бавария» Мануэль Нойер билан шартномани 2027 йил ёзига қадар узайтирганини эълон қилган эди.

Жорий мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 11 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг