Нойер келажаги борасида фикр билдирди
Унинг шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади.
ФОТО: Getty images
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер шартномани узайтириш билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.
39 ёшли дарвозабоннинг мюнхенликлар билан амалдаги келишуви келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
"Ҳаммаси кайфиятга боғлиқ бўлади. Мавсумнинг иккинчи ярмида кўрамиз. Мен бу ҳақда март ойига яқин, халқаро танаффус пайтида ўйлай бошлайман," - деди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Нойер билан келишувга эришса, келаси ёзда янги дарвозабо сотиб олмоқчи эмас.
Розикжон Султонмуродов
Журналист