locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер келаси йил фаолиятини якунлайди

40 ёшли посбон яна бир мавсум «Бавария»да қолишга қарор қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нойер келаси йил фаолиятини якунлайди
ФОТО: Getty images

«Бавария» дарвозабони Мануель Нойер профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Bayern & Germany нашри Sport Bild'га таяниб хабар беришича, Мюнхен клуби сардори келаси йилнинг ёзида фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, Нойернинг яқинлари ўтган мавсумни унинг бутун фаолиятидаги энг ёқимли мавсумлардан бири сифатида баҳоламоқда. Шунингдек, тажрибали дарвозабон Германия миллий жамоасига қайтганидан ҳам афсусланмаётгани айтилмоқда.

40 ёшли посбон яна бир мавсум «Бавария»да қолишга қарор қилган. У фаолиятини Чемпионлар лигаси ғолиблиги билан якунлаш ва мухлислар билан муносиб хайрлашишни мақсад қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг