locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер Касильясни ортда қолдириб, ЙЧЛда энг кўп ғалаба қозонган дарвозабонга айланди

«Бавария» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Брюгге»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нойер Касильясни ортда қолдириб, ЙЧЛда энг кўп ғалаба қозонган дарвозабонга айланди
ФОТО: Getty Images

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер УЕФА Чемпионлар лигаси тарихида энг кўп ғалаба қозонган посбон сифатида рекорд ўрнатди.

22 октябрь, чоршанба куни мюнхенликлар ўз майдонида «Брюгге»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0). Ушбу баҳсда 39 ёшли Нойер «Бавария» дарвозасини қўриқлади.

Бу Нойер учун Чемпионлар лигасидаги 102-ғалаба бўлди. Шу тариқа, германлик посбон турнир тарихидаги дарвозабонлар орасида мутлақ рекорд ўрнатди. У бу кўрсаткич бўйича «Реал»нинг собиқ посбони Икер Касильясни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юбoрди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг