locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер «Фрайбург»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Венсан Компани гапириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нойер «Фрайбург»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 11-туридан ўрин олган “Фрайбург”га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Венсан Компани гапириб ўтди.

“Мануэлнинг ҳолатига келсак, ҳаммасини очиқ айтиш керак. Нойер касал бўлиб қолгани сабаб сўнгги машғулотларни ўтказиб юборди”, — деди Компани.

Маълумот ўрнида, “Бавария” – “Фрайбург” баҳси бугун, 22 ноябрь куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади.

Умуман олганда Мануэль Нойер жорий мавсумда мюнхенликлар сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 10 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг