Нойер «Бавария»да қолади — Романо
"Бавария" дарвозабони Мануэл Нойер клубда яна бир мавсум қолади ва тез орада янги шартнома имзолайди, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида.
Бир кун аввал Чемпионлар лигаси ярим финалида “ПСЖ”га қарши жамоа 1:1 ҳисобига дуранг ўйнади, бироқ икки ўйин натижасига кўра 5:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Немис дарвозабони жамоалар қаршилигида олтита зарбада олтита гол ўтказиб юборди: биринчи ўйинда бешта тўп ўтказиб юбориб, бирорта ҳам сейв қилмади, иккинчи ўйинда эса битта гол ўтказиб юбориб, олтита сейв амалга оширди.
Манба маълумотларига кўра, музокаралар аллақачон олиб борилмоқда ва якуний босқичда. “Бавария” клубга таклиф қилинаётган дарвозабонларнинг агентларини Нойер жамоада яна бир мавсум қолиши ҳақида аллақачон хабардор қилган.
Нойер жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб қолиши кутилмоқда, бироқ унинг ўринбосари Йонас Урбиг кўпроқ ўйин вақтига эга бўлади. Таъкидланишича, Нойер Урбигга устозлик қилади ва клуб мураббийлар штабига ундан ўз ворисини тайёрлашда ёрдам беради. Эътиборлиси, бу ҳолат ҳар иккила дарвозабонни ҳам қониқтирмоқда.
Жорий мавсумда Нойер барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказиб юборди ва 11 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.