Нойер «Бавария» билан шартномасини узайтиради
Нойер 2011 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
ФОТО: Getty images
"Бавария"нинг германиялик дарвозабони Мануэль Нойер клубда узоқ вақт қолишни истамоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Манбага кўра, 39 ёшли кипер клуб билан амалдаги шартномаси якунлангач, футболчилик фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, унинг "Бавария" билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Нойер 2011 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Бу мавсумда у барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист