locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер «Бавария» билан шартномасини 2027 йилгача узайтиради — манба

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» клубининг 40 ёшли дарвозабони ва сардори Мануэл Нойер жамоа билан амалдаги шартномасини яна бир йилга, яъни 2026/2027 йилги мавсум якуннига қадар узайтиради. Бу ҳақда Abendzeitung нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, жаҳон чемпиони ушбу қарорни ўзининг ишончли вакиллари билан биргаликда қабул қилган. Мюнхен клуби эса бунга нисбатан «ҳеч қандай эътироз» билдирмаган.

Аввалроқ Нойер ва «Бавария» ўртасида музокаралар бўлиб ўтган ва унда томонлар асосий шартлар бўйича келишувга эришган эдилар.

Нойер 2011 йилнинг ёзидан буён Германия гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида дарвозабон барча турнирлар доирасида 595 та ўйинда майдонга тушган ва уларнинг 269 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг