locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер: «Ҳаммаси айнан шундай тугагани аламли»

Нойер Германия терма жамоаси таркибида 2009 йилда дебют қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нойер: «Ҳаммаси айнан шундай тугагани аламли»
ФОТО: Getty images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер бундестим таркибидаги сўнгги турнири қандай якунлангани муносабати билан афсус билдирди.

Аввалроқ 40 ёшли дарвозабон 2026 йилги жаҳон чемпионати миллий жамоадаги сўнгги мусобақаси бўлишини маълум қилган эди.

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатини 1/16 финал босқичида, Парагвайга имкониятни бой бериб (1:1, пенальтилар сериясида 3:4) тарк этди. Нойер учрашувнинг бутун вақтини ўйнади ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида бир зарбани қайтарди.

«Ҳаммаси айнан шундай тугагани жуда ҳам аламли», — деб ёзади Bayern & Germany аккаунти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 40 ёшли дарвозабоннинг сўзларини келтириб.

Нойер Германия терма жамоаси таркибида 2009 йилда дебют қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг