locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдураззоқов билан шартнома узайтирилди

Нодирбек Абдураззоқов ўзининг майдондаги меҳнаткашлиги, юқори техникаси ва жамоавий ўйинга тез мослашиши билан мураббийлар ишончини тўла оқлаб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдураззоқов билан шартнома узайтирилди
photo: OKMK fk

Олмалиқ клуби таркиб барқарорлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги муҳим келишувни амалга оширди. Жамоамизнинг маҳорати ва сермаҳсул ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Икки томонлама келишувга кўра, Нодирбек билан 4 йиллик янги битим имзоланди. Энди иқтидорли футболчимиз 2029-йил якунига қадар «кончилар» шарафини ҳимоя қилиб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишда давом этади.

Нодирбек Абдураззоқов ўзининг майдондаги меҳнаткашлиги, юқори техникаси ва жамоавий ўйинга тез мослашиши билан мураббийлар ишончини тўла оқлаб келмоқда. Унинг таркибда қолдирилиши жамоамизнинг ҳужумкорлик суръатини ошириш ва олдинги чизиқдаги самарадорликни таъминлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг