locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодир Абдураззаковга РПЛдан қизиқиш бор

Ўзбек футболи россиялик инсайдер диққат марказида — РПЛда юртдошларимизни кўриш эҳтимоли ортиб бормоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодир Абдураззаковга РПЛдан қизиқиш бор
Расм: Telegram

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва ОКМК футболчиси Нодир Абдураззаков Россия Премьер-лигаси клубларидан бирига ўтиши мумкин. Россиялик инсайдер Ваня Карповга берилаётган саволлардан бири — нима учун ҳозирда РПЛда бирорта ҳам ўзбек футболчиси йўқ ва яқин фурсатларда кимларни кутса бўлади, деган масала бўлди.

Иваннинг сўзларига кўра, РПЛга ўтиш имконияти энг юқори бўлган футболчи — бу Нодир Абдураззаков. Шунингдек, ЦСКА жамоаси ҳозирча ўзбек ёшлар терма жамоаси ҳамда “Олимпик-Мобиюз” футболчиси Рустам Фоминни кузатишда давом этмоқда. У ўтган йили Москвада стажировкада ҳам бўлган.

Ваня Карпов, шунингдек, ўзбек футбол бозорини жуда умидбахш деб баҳолади ва уни шартли серб бозори билан солиштирганда ҳам имконият жиҳатидан ортда қолмаслигини таъкидлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг