locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нкунку собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нкунку собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

"Лейпциг" Кристофер Нкункуни қайтариш устида ишламоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, “буқалар” 27 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида “Челси” билан музокара ўтказмоқда.

Томонлар Хави Симонснинг эҳтимолий трансферини ҳам муҳокама қилишмоқда.

Нкунку “Челси”ни тарк этишга тайёр. Лондон клубди футболчининг трансферидан камида 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Ўтган мавсумда Кристофер Премьер-лигада 27 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг