Нкунку Лондонда қолиши мумкин. Фақат “Челси”да эмас
У жамоасини ўзгартиради
Фото: Getty Images
“Челси” ҳужумчиси Кристофер Нкунку фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчи “Челси”ни тарк этади. У клубда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаганидан норози ва кетишга қарор қилган.
“Тоттенхэм” эса уни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Нкункунинг трансфер нархи Transfermarkt маълумотларига кўра, 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Кристофернинг "аристократлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охирида тугайди.
Англия Премьер-лигасининг ортда қолган мавсумида ҳужумчи 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист