Нкунку «Лейпциг»га қайтишга рози бўлди
Бонуслар билан бирга трансфернинг умумий қиймати 33–35 млн евро атрофида бўлиши мумкин.
ФОТО: Getty images
«Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунку яқин вақт ичида «Лейпциг»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, франциялик 28 ёшли футболчиси Германия клубига ўтишга розилигини берган.
Энди «буқалар» Нкункунинг трансфери бўйича «Милан» билан музокараларни фаоллаштирди. «Лейпциг» таклиф қилаётган келишув формуласи ижара + кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини назарда тутмоқда.
Бонуслар билан бирга трансфернинг умумий қиймати 33–35 млн евро атрофида бўлиши мумкин.
Нкунку 2019–2023 йиллар оралиғида «Лейпциг» шарафини ҳимоя қилган. Ушбу даврда француз ҳужумчиси жамоа сафида 172 та ўйин ўтказиб, 70 та гол ва 56 та голли узатма қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист