locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нкунку «Фенербаҳче»нинг таклифини рад этди

Унинг “россонери” билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нкунку «Фенербаҳче»нинг таклифини рад этди
ФОТО: Getty images

“Фенербаҳче” клуби “Милан” ҳужумчиси Кристофер Нкунки трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар берди.

Манбага кўра, Доменико Тедеско жамоаси «россонери»га 20 миллион евроли расмий таклиф юборган, бироқ италияликлар бу таклифни қабул қилмаган.

Шунга қарамай, “Фенербаҳче” музокараларни тўхтатмоқчи эмас. Истанбул клуби француз футболчини қишки трансфер ойнасийоқ олиб келиш учун таклиф суммасини 30 миллион еврогача оширишга тайёр.

Жорий мавсумда 28 ёшли Нкунки “Милан” сафида барча турнирларда 15 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг “россонери” билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг