Нкунку \"Челси\"дан кетишга қарор қилди
Фото: Getty Images
Франциялик ҳужумчи Кристофер Нкунку “Челси”ни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчи Лондон клуби билан ёзда хайрлашади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, у “Челси”га 2023 йили 60 млн евро эвазига “Лейпциг”дан ўтганди.
Жорий мавсум Нкунку АПЛда 27 ўйинда 3 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист