locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нкунку қайси жамоалар қизиқиш билдираётгани маълум бўлди

Нкунку қайси жамоалар қизиқиш билдираётгани маълум бўлди
Фото: Getty Images

“Челси” ҳужумчиси Кристофер Нкунку шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналисти Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, Франциялик футболчи Энзо Мареска қўл остида “кўклар”нинг асосий таркибида ўзини намоён қила олмади ва у клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

27 ёшли футболчига "Бавария" ва "Ювентус" қизиқиш билдиришган - Мюнхен ва Турин клублари вакиллари потенциал келишув ҳақида маълумот сўрашган.

Кристофер Нкунку жорий мавсум “Челси” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг нархи 45 миллион эврони ташкил қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг