locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Низомиддин Зиёвутдинов янги мавсумда «Шўртан»да ўйнайди

Низомиддин жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Низомиддин Зиёвутдинов янги мавсумда «Шўртан» шарафини ҳимоя қилади
Фото: Шўртан ПФК

“Шўртан” футбол клуби тажрибали дарвозабон Низомиддин Зиёвутдиновни ўз сафига қўшиб олди.

Низомиддин жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади.

Дарвозабон фаолияти давомида ОКМК, “Андижон”, “Турон”, “Қўқон-1912” ва “Арал” жамоалари дарвозасини муносиб тарзда қўриқлаган.

“Низомиддин Зиёвутдинов янги мавсумда жамоамиз дарвозаси даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилиб, “Шўртан”нинг Суперлигага қайтиш йўлидаги мақсадларига эришишда муҳим ҳисса қўшишига ишонамиз”, - дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг