Николас Жексон ёзда «Челси»га қайтади — Плеттенберг
Германиянинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Николас Жексон ёзда ижара муддати якунлангач, Лондоннинг «Челси» клуби ихтиёрига қайтади. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
«Бавария» раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Венсан Компания футболчининг ўйини ҳамда профессионализмига юқори баҳo бермоқда. Шуни қарамасдан, шартноманинг ёзда якунланиши режалаштирилган ва ҳозирги вақтда ижарани узайтириш ёки тўлиқ трансфер бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Жексонга бошқа клублар томонидан жиддий қизиқишлар бор, бироқ у дастлаб «Челси»га қайтади», — деб ёзади Плеттенберг.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли Николас Жексон Германия чемпионатининг жорий мавсумида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасидаги 8 та ўйинда урилган 3 та гол ва 2 та самарали узатма мавжуд.