locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Никола Миркович — «Сўғдиёна» футболчиси

Дарвозабоннинг сўнгги клуби Сербиянинг “Чукарички” жамоаси бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Никола Миркович — «Сўғдиёна» футболчиси
Фото: Сўғдиёна ПФК

Янги мавсум олдидан ўз олдига юксак мақсадлар ва юқори натижаларни кўзлаган “Сўғдиёна” футбол клуби таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Жамоа сербиялик тажрибали дарвозабон Никола Миркович билан келишувга эришди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.

Никола Миркович профессионал фаолияти давомида Европа футболида яхши танилган бир қатор клублар сафида тўп сурган. Жумладан:

“Чукарички”, “Нови Пазар”, “Металац”, “Добановци”, “Младост”, “SønderjyskE” (Дания), “Атромитос Афина” (Греция), “Рад”, “Спартак”, “Звезда Градачац”.

Дарвозабоннинг сўнгги клуби Сербиянинг “Чукарички” жамоаси бўлган.

“Сўғдиёна” футбол клуби Никола Мирковичга жамоамиз сафидаги фаолиятида омад ва ёрқин ўйинлар тилайди”, - дейилади клуб хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг