locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нико Уильямс: Ҳозирнинг ўзидаёқ фаолиятимнинг охиригача «Атлетик»да қолиш ҳақидаги ҳужжатга жон деб қўл қўйган бўлардим

Бильбаонинг «Атлетик» клуби ва Испания терма жамоаси вингери ўзининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нико Уильямс: Ҳозирнинг ўзидаёқ фаолиятимнинг охиригача «Атлетик»да қолиш ҳақидаги ҳужжатга жон деб қўл қўйган бўлардим
photo: gettyimages

Бильбаонинг «Атлетик» клуби ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс ўзининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ўтган ва ундан олдинги йилларда футболчининг «Барселона» ҳамда бошқа топ-клубларга ўтиши борасидаги хабарлар фаол тарқалган эди. Бироқ Нико баскларга содиқ қолди.

«Ҳозирнинг ўзидаёқ фаолиятимнинг охиригача «Атлетик»да қолиш ҳақидаги ҳужжатга жон деб қўл қўйган бўлардим», — дея журналист Фабрицио Романо Уильямснинг сўзларини келтирмоқда.

23 ёшли футболчининг қиймати Transfermarkt портали томонидан 40 миллион евро деб баҳоланган. Якунланган мавсумда Нико Бильбао жамоаси сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг