locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нико Пас жароҳат сабабли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Аргентиналик футболчининг жароҳати тахмин қилинганидан жиддироқ бўлиб чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби яримҳимоячиси Нико Пас бўлажак Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Футболчининг А Серия 36-тури доирасидаги «Верона»га қарши ўйинда (1:0) олган тизза жароҳати дастлаб тахмин қилинганидан кўра жиддироқ бўлиб чиқди. Шу сабабли Пас узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин. Унинг ўрнига миллий терма жамоага «Aston Villa» ярим ҳимоячиси Эмилиано Буендия чақирилиши кутилмоқда.

Ортда қолган 2025/2026 йилги мавсумда Пас А Серия доирасида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ у ЖЧ-2026 турнирида Аргентина терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси бўлишга асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг