Нико Пас “Комо”да қолишга қарор қилди
“Комо” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Нико Пас келажаги борасида қарор қабул қилди.
21 ёшли футболчи 2026/27-йилги мавсумни Италия клубида ўтказишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичда фаолияти учун энг тўғри танлов — яна бир йил “Комо”да қолиш.
“Кўп ҳафталик ўйланишлардан сўнг, ҳозир фаолиятим учун энг яхши вариант — мени ўстирган ва бугунги футболчига айланишимга ёрдам берган ‘Комо’да яна бир йил қолиш, деган қарорга келдим”, — деди Нико Пас.
Футболчи бу қарор нафақат ўзи, балки “Реал” учун ҳам фойдали эканини таъкидлади. Унинг фикрича, келаётган мавсум фаолиятининг ушбу босқичида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Маълумот учун, “Реал” Нико Пасни 2027/28-йилги мавсумда бир томонлама қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.