locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Никлас Зюле 30 ёшида фаолиятини якунлади

У жами 14 та соврин ютган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Никлас Зюле 30 ёшида фаолиятини якунлади
ФОТО: Getty images

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Никлас Зюле 30 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Немис футболчисининг сўзларига кўра, у бу қарорни 18-апрел куни “Хоффенҳайм”га (1:2) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганидан сўнг қабул қилган. Зюле “Хоффенҳайм”, “Бавария” ва “Боруссия” клубларида ўйнаган ва Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритиб, жами 14 та соврин ютган.

“Шу ёзда фаолиятимни якунлашимни эълон қилмоқчиман. Кейим алмаштириш хонасида шифокоримиз тест ўтказди, физиотерапевтга қаради ва бошини чайқади. Мен душга кирдим ва “У [тиззанинг хачсимон пайи] узилган” деган ўй билан 10 дақиқача йиғладим. Эртаги куни мен МРТга бордим ва яхши хабар олдим, шунда мен учун бу ҳаммаси, ҳамма нарса тугагани 1000% га аниқ бўлди. Яшаш, мустақил бўлиш, таътилга бориш, фарзандлар билан вақт ўтказиш имкониятларини кутган ҳолда, кейин эса учинчи марта "хачсимон пайлар"ни узиб олишдан кўра ёмонроқ нарсани тасаввур қила олмасдим”, — дея Зюле сўзларидан иқтибос келтиради “Боруссия” расмий сайти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг