locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ник Вольтемаде: “Ибрагимовичдан ўзим учун кўп нарса олганман”

24 ёшли германиялик форвард Златан Ибрагимовични ўзига илҳом берган футболчилардан бири сифатида тилга олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус”нинг янги ҳужумчиси Ник Вольтемаде ўз ўйин услубига таъсир қилган футболчилар ҳақида гапирди. 24 ёшли германиялик форвард Златан Ибрагимовични ўзига илҳом берган футболчилардан бири сифатида тилга олди.

Бўйи 1,98 метр бўлган Вольтемаде ўзини классик марказий ҳужумчи деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, асосий устунликлари техника, ўйинни тушуниш, гол уриш ва жамоадошларига сўнгги узатмани етказиб бериш қобилиятидир. Футболчи Ибрагимовичнинг баланд бўйига қарамай юқори техникага эга бўлгани доимо унга ёққанини айтди.

Вольтемаде Кай Хаверцни ҳам ўзига яқин футболчилардан бири сифатида тилга олди. Германиялик ҳужумчининг айтишича, у турли футболчиларнинг кучли жиҳатларини ўз ўйинига қўшишга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Вольтемаде ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида “Ньюкасл”дан “Ювентус”га бир мавсумга ижарага ўтди. Келишув 2027-йил июнигача амал қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг