Нигерия футболчилари машғулотлардан бош тортмоқда
Бунга мукофот пуллари берилмагани сабаб бўлган.
ФОТО: Getty images
Нигерия терма жамоаси футболчилари ва техник ходимлари 2026 йилги Жаҳон чемпионати Африка плей-офф босқичи олдидан машғулотларни тўхтатиб қўйди.
Бунга терма жамоа аъзолари 2019 йилдан буён тўланмаган нафақалар ва мукофот пуллари сабаб норози бўлмоқда.
Шунингдек, Нигерия миллий терма жамоаси футболчилари 2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги саралаш босқичи ҳамда Жаҳон чемпионати плей-оффига чиқиш учун ваъда қилинган бонусларни ҳали олмаган.
Шу сабаб футболчилар ва мураббийлар штаби машғулотларни тўхтатиб қўйган.
Маълумот учун, Нигерия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида жорий йилнинг 14 ноябрь куни Рабатдаги “Муулай Ҳассан” стадионида Габон билан баҳс олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист