Нидерландия ЖЧлар тарихида янги рекорд ўрнатди
Бу борадаги аввалги рекорд Германияга тегишли эди.
ФОТО: Getty images
2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Нидерландия — Марокаш учрашувида жаҳон чемпионатлари тарихидаги янги рекорд қайд этилди.
Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. 72-дақиқада Коди Гакпо Нидерландияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+1-дақиқада ҳимоячи Исса Диоп ҳужумга қўшилиб, бош билан киритган голи орқали Марокашга мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, Нидерландия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет олтинчи учрашувда иккинчи бўлимда ҳам гол урган, ҳам гол ўтказиб юборган илк жамоага айланди.
Бу борадаги аввалги рекорд Германияга тегишли эди. Немислар 1986–1990 йиллар оралиғида кетма-кет бешта ўйинда иккинчи таймда ҳам гол урган, ҳам гол ўтказиб юборган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист