locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нидерландия Жаҳон чемпионатларида 100 талик голли довондан ўтди

Голландлар Швецияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Нидерландия эркаклар миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида киритилган голлар сони бўйича 100 талик довонни босиб ўтди. Ушбу тарихий натижа ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Швецияга қарши учрашувда қайд этилди. Бу ҳақда Squawka статистик саҳифаси X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Нидерландияликлар ушбу кўрсаткичга эришган дунёдаги саккизинчи терма жамоага айланишди. Бунгача фақатгина Бразилия, Германия, Аргентина, Франция, Италия, Испания ва Англия терма жамоалари мундиалларда 100 тадан кўп гол уришга муваффақ бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи учрашувлари 11-июндан 27-июнга қадар давом этади. Мусобақа регламентига мувофиқ, ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни банд этган энг яхши 8 та ўтиш жамоаси плей-офф босқичига йўлланма олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг