locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нидерландия ўз тарихида тўртинчи бор мундиал ўйинида 5 та гол урди

«Оловранглар» Швецияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати «F» гуруҳи 2-турида Нидерландия миллий терма жамоаси Швецияни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Шу тариқа, «оловранглилар» ўз тарихларида тўртинчи бор Жаҳон чемпионатлари доирасидаги битта учрашувда рақиб дарвозасига 5 та гол уришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Opta Analyst таҳлилий саҳифаси X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Ушбу ғалабадан сўнг Нидерландия очколари сонини 4 тага етказиб, «F» гуруҳи турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Мағлубиятга учраган Швеция эса 3 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳнинг қолган икки вакили — Япония (1 очко) ва Тунис (0 очко) бўлиб, улар ҳали 2-тур учрашувини ўтказишгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг 1-турида Нидерландия Япония билан жанговар дуранг қайд этган (2:2), Швеция эса Тунисни йирик ҳисобда таслим этган эди (5:1). Гуруҳнинг ҳал қилувчи сўнгги турида нидерландлар Тунис билан, шведлар эса Япония терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Мазкур ўйинларнинг иккаласи ҳам 26-июн куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Мундиалнинг гуруҳ босқичи баҳслари 11-июндан 27-июнга қадар давом этади. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни банд этган энг яхши 8 та терма жамоа плей-офф йўлланмасига эга чиқади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг