locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нидерландия МТЖ бош мураббийи ЎФФга миннатдорлик билдирди

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Мигел Андрес Морено Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов номига миннатдорлик мактубини йўллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нидерландия МТЖ бош мураббийи ЎФФга миннатдорлик билдирди
photo: UFF

Нидерландия МТЖ бош мураббийи ЎФФга миннатдорлик билдирди

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Мигел Андрес Морено Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов номига миннатдорлик мактубини йўллади.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг юқори савияси эътироф этилиб, Нидерландияга ташриф ҳамда ўтказилган икки ўртоқлик учрашуви учун самимий миннатдорлик билдирилган.

«Сизда жуда ажойиб ва кучли терма жамоа ҳамда маҳоратли футболчилар мавжуд», — дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси кузда Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон билан ўтказилган икки учрашув мезбонлар учун мазкур баҳслар олдидан муҳим синов вазифасини ўтаб берди.

🇺🇿Ўзбекистон ва Нидерландия футзали ўртасидаги дўстона ҳамкорлик янги учрашувлар ва самарали лойиҳалар учун мустаҳкам замин бўлиши шубҳасиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг