Невеш: \"Сити\"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт\"
Фото: Getty Images
"Ал Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
"Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт. "Реал"га қарши қандай ўйнаган бўлсак, ўтган ўйинда ва бугун қандай ўйнаган бўлсак, худди шундай ҳаракат қилишимиз керак. Фикримча, дунёнинг энг кучли уч жамоасидан бирига қарши майдонга чиқамиз. Мен уларни жуда яхши биламан. Кўплаб ўйинчилари алмашган бўлса-да, мен уларнинг жамоаси, мураббийи ва Португалиялик баъзи дўстларимни жуда яхши танийман. Англияда бўлган пайтимда уларга қарши бир неча бор ўйнаганман ва бу осон кечмаган", – дейди Невеш.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Ал Ҳилол" учрашуви 1 июль куни 06:00 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист