locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Невеш Европага қайтишни хоҳламоқда

Невешга ҳамон асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Невеш Европага қайтишни хоҳламоқда
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Рубен Невешни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Грэм Бэйли хабар бермоқда.

Манбага кўра, 28 ёшли португалиялик футболчи клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолашдан бош тортган. У Европага қайтишни изламоқда.

Невешга ҳамон асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" бўлиб турибди, жамоа Рубенга анчадан буён қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи 2023 йилда Яқин Шарққа кўчиб ўтди ва "Ал-Ҳилол" билан уч мавсумлик шартнома имзолади.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг