«Неом» Павар учун таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images
“Интер” ҳимоячиси Бенжамен Павар жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Паскуале Гуарро хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Саудия Арабистонининг “Неом” клуби 29 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа устози Кристоф Галтьенинг ўзи Паварни Саудияга олиб келмоқчи.
Аввалроқ футболчининг агенти Пини Захави мижозини “Барселона”га таклиф қилганди. Бироқ Каталония клуби ҳозирча аниқ бир жавоб қайтарганича йўқ.
Паварнинг “нерадзуррилар” билан амалдаги битими 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
2024/25 йилги мавсумда Павар 38 ўйинда 1та гол урди ва 1 ассистни қайд этган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист